Жорий йилнинг 21-март куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан Асака туман халқ таълими бўлимининг муносабати эълон қилинди.
"Асака туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи ўқувчини дўппослаганлиги тўғрисида юборилган видеолавҳа юзасидан умумий ўрта таълим мактаби фаолияти туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилди.
Видеолавҳада акс этган бошланғич синфларда тасвирий санъат ва мусиқа фани ўқитувчиси Умаралиева Мадина Рустамовна 1986 йилда туғилган, Мехнатобод МФЙ да яшайди. Таълим муасасасига мактабнинг 2019 йил 4 сентябрь кунги 109- сонли буйруғига асосан мусиқа фани ўқитувчиси вазифасига ишга қабул қилинган. Видеолавҳада акс эттирилган воқеада Умаралиева Мадина Рустамовна ўз ўғлини яъни ушбу мактабининг 4-Б синф ўқувчиси Махаммаджонов Иқболжонни калтаклаган. Бунга сабаб ўқувчи дарс вақтида сўроқсиз уйига кетиб қолганлиги учун синф раҳбари Ш.Эргашева ўқувчини суриштириб, фарзандини дарсда иштирок этмаганлигини айтганлиги учун М. Умаралиева аччиқ қилиб ўз фарзандини урган.
Келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан туман халқ таълими бўлими зарурий чораларни кўриб, тегишли ишларни олиб боради ҳамда жамоатчилик ва ота-оналарни ҳамкорликка чақиради", — дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
“Вазирларнинг Тошкентда ўтиришга нима ҳаққи бор?” — Шавкат Мирзиёев
19 ёшли қизнинг иш жойида зўрлангани ҳолати бўйича прокуратура маълумот берди
Москвада 2021 йилда байрам намози онлайн тарзда ўтказилади
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 27 500 дан ошиб кетди
“Каттаконлар”нинг компанияларини ошкор этган сайт асосчисига оид иш тугатилди