Ўзбекистоннинг коронавирунс пандемиясининг иқтисодиётга таъсирини камайтириш учун учта халқаро молия институти – Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва Осиё тараққиёт банкидан олган қарзлари миқдори 1 млрд доллардан ошди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Давлат ички ва ташқи қарз Департаменти директори Жасур Қаршибаев маълумот берди.
Хусусан, Жаҳон банки томонидан Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (2-транш) юзасидан қўшимча молиялаштириш сифатида 200 млн. доллар миқдоридаги имтиёзли кредит 30 йил муддатга (шундан, 5 йил имтиёзли давр) 1,2 фоиз ўзгарувчан ставкада (6 ойлик либор + 0,88% ўзгарувчан спрэд) ажратилди.
Халқаро валюта жамғармаси томонидан республика иқтисодиётига коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида 375 млн. АҚШ доллари эквивалентида кредит маблағлари ажратилди.
Имтиёзли кредитлар ўз ичига 10 йил муддатга (шундан, 5 йил имтиёзли давр) 125 млн АҚШ долларига тенг фоизсиз тезкор кредитлаш линияси ва 5 йил муддатга (шундан, 3 йил имтиёзли давр) 250 млн. АҚШ доллари 1,05 фоиз ўзгарувчан ставкадаги тезкор молиялаштириш инструментини олади.
Осиё тараққиёт банки томонидан 500 млн АҚШ доллари миқдоридаги бюджетни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредит 15 йилга (шундан, 3 йил имтиёзли) 0,84 фоиз ўзгарувчан ставкада (6 ойлик либор + 0,5 фоиз) ажратилди.
Қайд этилишича, Инқирозга қарши курашиш жамғармасига халқаро молиявий институтлардан жалб қилинган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ҳукуматнинг тегишли фармон, қарор ва кўрсатмаларига асосан ажратилмоқда ҳамда мазкур ажратилган маблағларнинг сарфи бўйича тегишли маълумотлар Молия вазирлигининг веб сайтларида, телеграм каналларида мунтазам равишда эълон қилиниб келинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида 1 млрд долларгача кредит жалб қилиш белгиланганди
Тасодифий хабарлар
Хайрулло Бозоров фаол журналист ва блогерларни муносиб тақдирлади
Қорақалпоғистонда браконьерлар Қизил китобга кирган 14 бош жайронни ўлдирди
Фуқароларни рўйхатга олиш тартибига ўзгартириш критилди
Наманганлик келин овсинининг кўзини кўр қилди
Surxondaryoda erkak o‘qituvchi xotini va direktorni pichoqladi. Voqea maktabda sodir bo‘ldi