Бош прокуратура матбуот хизмати «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сергели бўлими ва Наманган вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик марказида содир этилган талон-торожликлар ҳақида маълумот берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, республика «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сергели бўлими мансабдор шахслари умумхалқ хайрия ҳашари ҳисобидан келиб тушган маблағларни гўёки ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун совға, моддий ёрдам пуллари берилгани ва бошқа ижтимоий ёрдамлар кўрсатилгани ҳақида сохта баённомаларни расмийлаштириш орқали 95,8 млн сўм маблағларни талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Республика «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сергели бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, Наманган вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик марказидаги талон-торожликлар фош этилди.
Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, вилоят Санитария-эпидемиология осойишталик маркази мансабдор шахслари «F.B», «A.T» ва «H.S» МЧЖлар билан тузилган шартномага мувофиқ, 275,9 млн сўм бўлган «гипохлорид калций» дизенфекцияловчи воситаларни 524,8 млн сўмга, яъни ўртача бозор нархидан 248,9 млн сўмга қиммат нархларда сотиб олишиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан марказнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ СЭОМ мансабдор шахслари худди шу йўл билан Навоий вилоятида 222,3 млн сўм, Бухоро вилоятида 202,5 млн сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-тарож қилган эди.
Тасодифий хабарлар
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ўйнайди
Ниҳоят! Бугун бошлаб Ўзбекистондаги барча банклардан кредитларни «пропискасиз» олиш мумкин
Пўлат Бобожонов: “Қамоқ ва озодликдан маҳрум этиш жойларида 2715 нафар фуқаро овоз берди”
Украина Apple’га илтимос билан чиқди
Хорижда таҳсил олаётган ёшлар учун онлайн лойиҳа