Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) раҳбарият алмашгач, журналистларнинг судда иштирокини таъминлаш йўлида курашга киришган.
Гап нимада?
Бугун Олий суд биносида "Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида"ги пленум қарори лойиҳаси муҳокама қилинган (суратда).
Лойиҳада журналистларнинг очиқ суд мажлисларида эркин қатнашиши ва ахборот олишлари, бунинг учун судлар зарур шароит яратиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, иш ёпиқ муҳокама қилиниши ҳақидаги маълумот ҳамма учун очиқ бўлиши, ёпиқ суд ўтказишнинг асослари аниқ кўрсатилиши каби меъёрлар бир овоздан маъқулланган.
Аудио ва видеоёзув
Жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги очиқ суд процессини фото, видеотасвир ва аудиога ёзиб олишга фақат судья рухсати билан йўл қўйилиши белгиланган. ОАВ вакиллари стенограмма ва ёзма қайдлар билан кифояланиши айтилган.
Аммо АОКА бунга қарши чиққан ва ўз таклифларини билдирган. Хусусан, журналист суд давомида ёзиб улгурмаслиги ва нотўғри хабар тарқатиб қўйиш эҳтимоли инобатга олиниб, аудиоёзувдан фойдаланиш таклиф қилинган.
Background
Ҳозирги кунда ОАВ вакилларининг судда иштироки жуда қийин жараён ҳисобланади. Буни 2019 йилда журналист Турсунали Акбаровга нисбатан муваффақиятсиз (https://t.me/ZnewsZ/1909) даъво аризаси юзасидан ўтказилган суд мажлисидан ҳам билиш мумкин.
Ёки бошқа мисол келтирайлик. Масалан, 2019 йил 5 февраль куни Халқаро ислом академияси ҳудудида ҳижобни тақиқлаш (https://t.me/niyozov_news/360) иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтган, аммо журналистларни киритишмаган.
Ёки Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Сардор Содиқов пойтахтдаги бозорлар раҳбарлари иши бўйича мажлис бошланишидан олдин "Газета.uz" мухбири Шуҳрат Латиповни суд залидан четлаштирганди. 15 июлда ҳам шу сайт ходими яна суд залига киритилмаган.
Шунингдек, кеча Qalampir.uz сайти мухбирлари жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судига киритилмаган, сабаби номаълум.
АОКА журналистларнинг суд мажлисларида иштирокини таъминлашига доир ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини 2019 йил 1 апрелгача ишлаб чиқиши керак эди.
Тасодифий хабарлар
24-31 май кунлари Наманганда халқаро «Гуллар фестивали» ўтказилади
«Спутник M» вакцинасини олган кўнгилли ўсмирларга пул тўланади
Наманганда эр рашк сабаб хотинини пичоқлади
Маъмурий судга тааллуқли ишлар доираси кенгаймоқда
Қозоғистонда олти нафар ўзбекистонликни қулликка сотган шахс қўлга олинди