2020 йил 3 июль куни соат 0634ларда “Қамчиқ” қутқарув отряди навбатчи-диспетчерига келиб тушган маълумотига кўра, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 223 (146) км қисмида “Тошкент–Водий” йўналишда ҳаракатланган “Nexia” русумли давлат рақами 40 B 093 GA бўлган транспорт воситаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб,
шу йўналишдаги олд томонида ҳаракатланиб кетаётган “DAF” русумли давлат рақами 90 B 796 LA юк автомашинасининг орқасидан келиб тўқнашув содир этган.
Натижада, содир бўлган йўл-траснпорт ҳодисаси оқибатида,
“Nexia” русумли автомашина ҳайдовчиси 1983 йилда Фарғона вилоятида туғилган А.М енгил ва 1984 йилда туғилган йўловчи У.Члар ўрта даражадаги тан жароҳати олишган.
Воқеа жойига зудлик билан, “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг “Бешқўл” навбатчилик масканидан кичик сержант М.Бойчаев бошчилигида 3 нафар қутқарувчилар етиб боришиб, йўл-патрул хизмати, тез-тиббий ёрдам хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тан жароҳати олган ҳайдовчи ва йўловчига биринчи ёрдам кўрсатишган.
Йўл-транспорт ҳодисасига учраган ҳайдовчи ва йўловчи Ангрен шаҳар марказий шифохонасига транспортировка қилинган.
Қутқарувчиларимиз томонидан ўз вақтида кўрсатган биринчи ёрдамлари ва касбини фидокорана адо этиши натижасида, 2 нафар фуқаролар ҳаёти сақлаб қолинди.





Шиоримиз-Ўз вақтида огоҳлантириш, қутқариш ва ёрдам бериш!
Мақсадимиз-Халқ осойишталиги ва фаровонлиги!“Қамчиқ” МҚЁҚБ ходими Қудратов Алишер
Тасодифий хабарлар
Огоҳ бўлинг! Россияга кетиш учун авиачипталар сохта бўлиб чиқди
АҚШдаги ўзбекистонликлар коронавирусга қарши препарат тайёрлаб, Алишер Усмоновга хат ёзди
Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди
«Доридан заҳарланиш эҳтимолини рад этиб бўлмайди, лекин аниқлаш учун вақт керак»
Nexia уриб юборган 7 ёшли қизча ҳалок бўлди