Коронавируснинг иккинчи тўлқини юз берса, дунёда миллионлаб одамлар вафот этиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директорининг стратегик масалалар бўйича ёрдамчиси Раньери Герра маълум қилди.
У коронавирус пандемиясини ХХ аср бошларидаги «испан гриппи»га қиёслаб, пандемия худди «ЖССТ кутгандек авж олаётганини» айтган.
— «Испан гриппи» ҳам ўзини ҳозирда коронавирус каби тутган. 1918 йилнинг ёзида у бироз пасайган ва сентябр-октябр ойларида кескин авж олган ҳамда унинг иккинчи тўлқинидан 50 миллион киши ҳалок бўлган. Пандемия ўзини биз кутаётгандек тутмоқда», — дейди Герра.
ЖССТ вакилининг бу баёноти Европа ва дунёнинг бошқа минтақаларида карантин чекловлари юмшатилаётгани сабаб эълон қилинган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда моллар ёш бола ва онасини сузиб, тепкилаб ташлагани айтилган видеога расмий муносабат берилди
Бир кечада «Наманган» ва «Тошкент» вилоятларида жами 123 кишида коронавирус аниқланди
Шавкат Мирзиёев Глобал аксилтеррор стратегияси бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади
Facebook номини ўзгартиришни режалаштирмоқда
Отабек Умаров: «Автоулов «тонировка»си хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда ва таъминлашда бизга тўсиқ бўлолмайди. Ушбу масала кўриб чиқилмоқда»