Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган, "Наманганда моллар ёш бола ва онасини сузиб, тепкилаб ташлаган"и айтилган видеога Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат берди
Жорий йилнинг 16 июль куни соат 19:30 да Наманган вилояти шошилинч тез-тиббий ёрдам марказининг берган хабарига кўра, шу куни соат 18:47да, Янгиқўрғон тумани “Баркамол” маҳалласида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро А.О ўзига тегишли бўлган қорамолларни бошқа ҳудуддаги ер участкасидан яшаш уйига олиб келаётган вақтда, яшаш уйи олдида ўйнаб юрган 2023 йилда туғилган Х.Р ва уни ҳимоя қилмоқчи бўлган онаси 1989 йилда туғилган фуқаро А.Д. ларни сузиб, тан жароҳати етказган.

Янгиқўрғон туманлараро суд тиббий экспертизасининг 22.07.2025 йилдаги хулосасида фуқаро А.Д. га ўртача оғир ва вояга етмаган Р.Х. га енгил тан жароҳати етказилганлиги кўрсатилган.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказ Наманган филиалининг берган маълумотига кўра, жабрланувчиларга 18.07.2025 йилда яшаш уйига рухсат берилиб, ҳозирда яшаш уйида амбулатор шароитда даволанмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда Таиландга фоҳишаликка қиз юбораётган аёл қўлга олинди
Ярим йилда 6 нафар мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолган – вазирлик
Энди 133 та: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 29 нафарга ошди
Депутат Дониёр Ғаниев табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда “свет” учун белгиланган ижтимоий нормани оширишни сўради
Қор ёғганидан кейин довонда 4та машина ЙТҲга учради