Қашқадарёда 50 минг сўм туфайли юз берган жанжал одам ўлими билан якунланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 16 июнь куни тахминан соат 10:20да Қашқадарё вилояти Қамаши тумани “Ифтихор” кўчасида жойлашган “Ҳунарманд” савдо мажмуасидаги дўкони ходими, фуқаро А.Л. 2020 йил 27 апрель куни “REDMI 8A” русумли уяли телефон аппаратини 1 млн. 600 минг сўмга сотиб олиб, шундан тўланмай қолган 250.000 сўм қарзини бериш мақсадида дўконга келган Э.С.дан 300.000 сўм беришини талаб қилиб, у билан ўзаро жанжаллашган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, А.Л. дўкон ташқарисига чиқиб, Э.С.нинг юзи ва бош қисмига мушти билан бир неча маротаба уриши натижасида у ерга бош қисми билан йиқилиб, тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Э.С. бош миянинг ёпиқ жароҳати, энса суягининг чизиқли синиши ва бошқа кўринишдаги ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Л.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Эслатилишича, мазкур жиноятни содир этган шахс 8-10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.
Тасодифий хабарлар
Энди ҳокимларни депутатлар тасдиқлайди
Исроил кучлари фаластинлик футболчини отиб ўлдирди
Россияда охирги кунда коронавирусга чалинганлар кескин кўпайди
Водий вилоятларида электр энергияси узилиши ҳақидаги гаплар рад этилди
Педофилларга жазо қаттиқ бўлади