Айни дақиқаларда Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Унда Президент сўзга чиқиб, мамлакатдаги барча ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади. Табрикда миллионлаб болалар қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар қилиб тарбиялаётган заҳматкаш ва олийжаноб устозларга чин дилдан миннатдорлик билдирилди.
Жамиятда устозларга бўлган ҳурмат, уларнинг обрў-эътибори ва нуфузини ошириш борасидаги ишларнинг пировард мақсади, мамлакатда илм-фан, таълим-тарбия соҳаларини ривожлантириш, тараққиёт учун зарур интеллектуал авлодни тарбиялашга қаратилгани алоҳида таъкидланди.
Тантанали тадбир видеоалоқа шаклида ташкил этилган бўлиб, унда республиканинг барча ҳудудларидан ўқитувчи ва мураббийлар, зиёлилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқдалар.
Тасодифий хабарлар
CNN: пандемия дунё океанига ҳам хавф солмоқда
Аномал иссиқ туфайли поездлар тезлиги чекланади
Шавкат Мирзиёев 615 маҳкумни афв этди
Тошкентда 9 ёшли қизга ҳужум қилишди
Эртага айрим ҳудудларда ҳарорат 41 даражагача кўтарилади