Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина бўйича Анталияда бўлиб ўтган уч томонлама йиғилиш доирасида Россия томони Киевга қарама-қаршиликларни ҳал қилиш бўйича аниқ таклифлар тақдим этганини ва Киев “Россия лойиҳасини инобатга олгани ва жавобини беришини” айтди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
“Бугун музокаралар жараёнидан бошқа муқобил йўқлиги аён бўлди. Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан бўлиб ўтган музокараларда ҳеч ким ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олмоқчи эмасди”, деган у музокаралардан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.
Лавровнинг сўзларига кўра, Москванинг Украинада кундалик гуманитар йўлакларни очиш ташаббуси ўз кучида қолмоқда.
“Россия Украинанинг “нейтрал” мақомга эга бўлиши тарафдори. Биз НАТОнинг кенгайишига қаршимиз, лекин Украина хавфсизлигини таъминлаш зарурлигини рад этмаймиз. Ғарб Украинадан фақатгина Киев доим Россияга қарши ҳаракат қилишини хоҳлайди. Россия Федерацияси Украинани қуролсизлантирилган, дўстона, рус тили тақиқланмаган ҳолда кўришни истайди”, деган россиялик вазир.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон юк автомобиллари импортини оширди
2023 йилдан Ўзбекистон фуқароларига 2 тадан зиёд фарзанд кўришга чеклов ўрнатилаётгани ҳақида хабар тарқалди
ДХХ раиси ва Наманган вилояти ҳокими Жалолободга нега борди?
Мирзиёев “свет” ва газ муаммосидан яхши хабардор. У оддий маҳаллада яшашини айтди
ДХХ Андижонда "прокурор ёрдамчиси"ни 4 минг доллар пора олаётганда қўлга олди