Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида» низомнинг 9-бандида алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунга қадар ҳар қандай давр учун ва беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга ошириш кўрсатиб ўтилган.
МИБнинг Чуст туман бўлими иш юритувида бўлган, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг қарорига асосан С.Ориповдан ундирувчи А.Турсунхон фойдасига 2 нафар фарзанди учун алимент тўлаш белгиланган.
Фуқаро С.Арипов мунтазам равишда ойма-ой алимент пулини тўлаб бормоқда. Бироқ, чеклов қўйилгани сабабли хорижга чиқолмай юрган эди. Айнан ушбу масала юзасидан мурожаат йўллаб, тушунтириш олгани ўз самарасини берди. У беш йиллик алимент суммани тўлашини сўраб ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақида ажрим чиқариб беришни сўрайди. Мазкур мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, фуқаро С.Орипов 2025 йилнинг февраль ойига қадар жами 48.848.125 сўм миқдоридаги алимент пулини тўлаб берди.
Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг ажримига асосан унга нисбатан ижро этиш усули ва тартиби ўзгартирилиб, чеклов олиб ташланди.
Чустлик ота фарзанди учун 5 йиллик алимент пулини олдиндан тўлади
Тасодифий хабарлар
“Бунга унча-мунча давлатнинг дош бериши ўзи бўлмайди”. Президент Сардоба фожиаси ҳақида гапирди
Азага келган ўз дардини айтиб йиғлар. Эрдўған Туркия ЕИга қабул қилинмаётганидан нолиди
7 соат ичида 224 нафар фуқарода коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда ядровий фалокат юз берган тақдирда халққа товон тўланади
Машҳур андроид-илова хавфли экан. Ўчириб ташланг!