Кореяда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди

Кореяда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди

14 сентябрь куни Корея Республикаси Президентининг “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди. 

Давлат раҳбари ва рафиқасини Президент Ли Чжэ Мён ва рафиқаси қарши олган.


Олий мартабали меҳмон шарафига Фахрий қоровул саф тортган. Икки давлат мадҳиялари янграган. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлаган.

Шундан сўнг давлат раҳбари “Чонг Ва Дэ” саройининг Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирган.

Биргаликда расмга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланган.


×