Афғонистон пойтахти Қобулда жума намози вақтида портлаш содир бўлди. Воқеа оқибатида, махаллий фуқаролардан бирининг айтишича, камида 4 киши ҳалок бўлди, бинога жиддий зарар етди, дея ёзмоқда Ўзрепорт нашри.
Гувоҳларнинг айтишича, портловчи модда Шир-Шоҳ-Э-Сури масжидининг биносига жойлаштирилган эди.

Афғонистон ички ишлар вазирлиги жума куни эълон қилган баёнотида, портлаш камида тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлганини ва кўплаб жароҳат олганлар борлигини хабар қилди.
Воқеа учун жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмади.
Тасодифий хабарлар
Эрон Исроил-Фаластин можаросига аралашмаслик шартини айтди
Наманганда банк ходими 3 минг доллар пора билан қўлга тушди
Oʻzbekistonda dollar kursi 8700 soʻmga yaqinlashmoqda - valyuta kurslari
Бугун Ўзбекистон Президенти 63 ёшни қарши олди. Шавкат Мирзиёев ҳақида нималарни биламиз?
Карантин чекловлари қайси ҳолатда қайтарилиши айтилди