24 июль Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд айёми. Бугун давлатимиз раҳбари табаррук 63 ёшни қарши олди.
Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати - ўзбек. Олий маълумотли, 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент.
Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, кичик илмий ходим, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлади.
1990 йили Республика Олий Совети депутатлигига сайланиб, айни вақтда Мандат комиссиясининг раиси сифатида ҳам фаолият кўрсатган.
1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 1996-2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001-2003 йиллар мобайнида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлаб, мазкур туман ва вилоятларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.
Ижро ҳокимиятидаги фаолияти билан бир пайтда 1995-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати сифатида ҳам мамлакатни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги муҳим қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этиб, самарали фаолият олиб борди.
Ш.М. Мирзиёев мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунлардан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг юксак ишончини қозониб, унинг яқин сафдоши ва маслакдоши сифатида самарали фаолият олиб борган.
Ш.М. Мирзиёев 2003 йилда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири этиб тасдиқланди ва ушбу лавозимга яна уч марта - 2005, 2010, 2015 йилларда Олий Мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланди.
Биринчи Президент даврида Шавкат Мирзиёев "Меҳнат шуҳрати" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари билан тақдирланган.
Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов вафотидан сўнг 2016 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида парламент палаталарининг қўшма қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажариш вақтинча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юкланди.
2016 йилнинг декабр ойида бўлиб ўтган Президентлик сайловида Шавкат Мирзиёев 88,61 фоиз овоз билан Ўзбекистон Президентлигига сайланди.
Давлат раҳбарининг икки қизи — Саида ва Шаҳноза Мирзиёевалар ҳамда Алишер исмли ўғли бор.
Прездиентнинг турмуш ўртоғи, Ўзбекистоннинг биринчи хоними — Зироат Мирзиёева "Замин" фонди раҳбари.
Биз ҳам кўп сонли халқимиз ва жамоамиз номидан Президентимизга узоқ умр, саломатлик ва халқ фаровонлиги йўлидаги машаққатли фаолиятларида юксак зафарлар тилаб қоламиз.
Тасодифий хабарлар
Байрам кунлари ходимларни ишлатиш тақиқланади
Тошкентда ҳайдовчилар устундаги байроқни олиб, машинасига ўрнатиб ҳаракатланди
Бошқарувни йўқотган Nexia ағдарилиб кетди.
Тошкентда Lacetti 6 пиёдани уриб юборди, 2 киши вафот этди
Ўзбекистондан Россияга киришга рухсат берилдими? Элчихона эслатма билан чиқди