Наманганда банк бош юристконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бош юристконсульт Наманган шаҳридаги хусусий тиббий клиникалардан бири мазкур банкдан 2021 йилда олган 16,2 млрд сўм кредит маблағларини ўз вақтида тўлай олмагани сабабли гаров таъминоти сифатида қўйилган мулкларнинг аукцион савдоларига чиқарилишини 5-6 ойга чўзиб туриш ва кейинчалик уларни клиникага қайтариб бериш масаласини ижобий ҳал этиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош юристконсульт клиника раҳбаридан сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Тошкент телеминорасини чақмоқ ургани рад этилди
Тошкентда автокран ёниб кетди, ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди
ДХХ йирик миқдордаги психотроп дориларни пуллаш билан шуғулланганларни ушлади
АҚШ визага ариза топширган ўзбекистонликларнинг 64 фоизига рад жавоб берди
«Зирапча» кўрсатувида қизлардан бири Райҳон Уласеновага қўл кўтармоқчи бўлди!