Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтмоқда. Унда давлат раҳбари пандемияни жиловлаш доирасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб, Мустақиллик байрамини бундай шароитда нишонлаш юзасидан кўрсатмалар берди.
Жумладан, қайд этилишича, бугунга келиб мамлакатда жами коронавирус юқтирганлар сони 37,5 мингдан ошди, шундан 33 мингдан зиёди ёки 88 фоизи соғайди. 4 мингта беморни даволаш ва оиласи бағрига қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев бундай натижалар мамлакат тиббиёт ходимларининг буюк хизмати эканини алоҳида айтиб ўтди. Вазият айниқса, Тошкент шаҳрида ижобий томонга ўзгараётгани, яқинда Россия, Германия ва Хитойдан таклиф этилган шифокорлар ҳудудлар ўртасида тақсимлангани, Германиядан яна мутахассислар келиши кутилаётгани қайд этилди.
“Хорижлик экспертлар асосан оғир аҳволдаги касалларни энг замонавий услублар асосида, тизимли равишда даволашга жалб этилмоқда”, дейди Президент.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, айни ҳафталар синовли давр бўлади. Кўрилаётган чоралар қанчалик натижа бериши кейинги ҳафтада аён бўлади.
Лекин, аҳоли томонидан шифокорлар тавсияларига, яъни ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, оилавий маросимларни ихчамлаш каби қатъий эҳтиёт чораларига риоя қилинмас экан, давлат карантин чекловларини қайтадан татбиқ қилишга мажбур бўлиши қайд этилди.
Шу муносабат билан, ҳар бир киши пандемия шароитида яшаш ва ишлашга, эпидемиологик талабларга сўзсиз амал қилишга одатланиши кераклиги яна бир бор таъкидланди.
Шу боис, ҳокимлар, сектор раҳбарлари ва вазирларга доимий равишда вазиятни таҳлил қилиб, COVID-19 тарқалишини қатъий чеклаш, беморларни самарали даволаш ва эҳтиёжмандларга ёрдам бериш бўйича барча чораларни кўриб бориш топшириғи берилди.
Тасодифий хабарлар
Йилнинг сўнгги кунида қандай об-ҳаво кузатилади?
Чинозда ўқувчига қўпол муносабатда бўлган мактаб директорига маъмурий жазо тайинланди
IIV Malaka oshirish institutiga yangi rahbar tayinlandi
Карантин кучайтирилганига қарамай, коронавирусга чалиниш бўйича антирекорд янгиланди
Роналду "Ювентус"нинг 60 йиллик рекордини такрорлади