Жорий йилнинг 31 декабрига қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади. Бу ҳақда Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади.
Мазкур мазмундаги қонун лойиҳаси (Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш) депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи ва иккинчи ўқишларда қабул қилинди.
Тасодифий хабарлар
“DOK-1 MАKS” фожиаси бўйича бир қанча мансабдорлар қамоққа олинган
Ухань шифохонаси COVID-19га чалинган сўнгги беморга жавоб берди (видео)
Ўзбекистон термаси Иорданияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Наманганда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланган шахс қидирувга берилди
«Навбаҳор» МТРКнинг шикастланган автомобилини таъмирлаб берди