Наманганда лицей ўқитувчиси университетга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 2,5 минг АҚШ доллари ва 5 миллион сўм миқдорида пул талаб қилган ва уларни олаётган вақтида қўлга тушган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган Давлат университети қошидаги академик лицей ўқитувчиси Р.Қ. қўлга олинди. Р.Қ. А.К.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали НамДУга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 2,5 минг АҚШ доллари ва 5 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
+16. Наманганда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони ортиб бормоқда
Mahallalarda radiouzellar tashkil qilish taklif etildi
Косонсойдаги селда бедарак йўқолган 7 ёшли Муҳаммадюсуфнинг жасади топилди
2022 йилда қочқинларга керагидан деярли 8 млрд доллар кам маблағ ажратилади
ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлди