Аввал хабар берганимиздек, “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонунга мувофиқ, баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан 20 дан ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилди.
Жумладан, Жиноят-процессуал кодекс янги норма билан тўлдирилди. Унга кўра мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
Иш ҳолатлари ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан тасдиқланиши лозим бўлганда, шунингдек бошқа зарур ҳолларда ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишларга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни судда кўриб чиқиш чоғида суднинг ташаббусига ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра суд мажлисининг аудио ёки видеоёзуви амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш бўйича қарор ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида чиқарилиши ва ижро этиш учун юборилиши мумкин.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон қонунчилигида 1 сентябрдан нималар ўзгаради?
Байден Украинани Путинга бериб юбормоқчи, аммо мен бундай қилмайман — Дональд Трамп
Усмонов дивидендлардан қанча даромад олгани маълум бўлди
Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар сони айтилди
Ўзбекистонда 15 октябрдан карантин чоралари яна кучайтирилиши мумкинми?