Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида профилактика инспекторини пичоқлаган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, профилактика инспектори Азамат Акбаров ҳамда унинг ёрдамчисига навбатчилик қисмидан жанжал бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушади. Шундан сўнг, улар воқеа жойига етиб бориб, 5–6 нафар фуқаро иштирокидаги жанжални бартараф қилишган.
Аммо, жанжал иштирокчиларини хизмат машинасига ўтказиб, олиб кетмоқчи бўлган бир пайтда номаълум шахс инспекторнинг ортидан ўткир тиғли пичоқ билан ҳужум қилган. Натижада эса у қўл-билак соҳасидан яраланган.
Ўтлазилган тергов ҳаракатлари натижасида Олмалиқ шаҳрида яшовчи 18 ёшли Мардон Умматалиев қўлга олинган. У бундан беш кун аввал 2004 йилда туғилган таниши Аброр Акромов билан дўкондан 13,5 млн сўмлик мобил телефонга керакли жиҳозларни ўғирлагани фош этилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилган хабарда
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги барча рақиблари маълум бўлди
Наманганда 11 августдан бошлаб карантин чекловлари юмшатилади
Наманганда 7 киши вирусни енгди, улар орасида 80 ёшли онахон ҳам бор
"Бунга виждонингиз қандай йўл қўйди": ДХА раҳбари айрим тадбиркорларга мурожаат қилди
Чироқчида қишлоқ оралаб юрган ёввойи айиқ қаерда?