Рамазон ойи арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлиги таъминланади. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу чоралар давлат раҳбарининг Рамазон кунларида ички бозорда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича берган топшириғи ижроси доирасида амалга оширилган.
Унга кўра, йирик савдо тармоқлари ва республика ҳудудларидаги савдо комплекслари Рамазон ойи арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлайди. Чакана савдо тармоқлари ва ҳудудлардаги савдо комплексларига етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш, ҳамда етказиб берувчиларни асоссиз нархларни оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари бўйича кўрсатмалар юборилган.
Қўмита халқ учун муҳим бўлган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш борасида ўз ваколатлари доирасида зарурий барча чораларни кўриб боришини маълум қилган.
Тасодифий хабарлар
Президентнинг янги фармони эълон қилинди
"Жаҳон ака, босинг! Биз сизга ишонамиз!" Аҳад Қаюм Жаҳонгир Отажоновни ўзбек санъатида янги қизиқчи деб атади (видео)
Дарвозалар очилсин, эҳтиром кўрсатилсин! ОДКБ келмоқда
АҚШ тарихида илк бор мамлакатни аёл киши бошқарди
Ўзбекистонда қизлар учун никоҳ ёши ўзгартирилади