Наманган. 2020 йилнинг 28 май куни соат 23:00 да Норин тумани Катта Яйдоқ МФЙ 34 ёшли М.К. ва унинг жияни 22 ёшли К.М. жамиятда юриш туриш қоидаларини қасдан менсинмасдан жамоат жойи ҳисобланган Ҳаққулобод-Чинобод автомобиль йўлининг Норин туман Тиббиёт бирлашмаси биносининг қарши томонида ҳеч бир сабабсиз 26 ёшли Б.А., ни қўллари билан уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказиб, Б.А.нинг бошқарувида бўлган “Nexia” русумли автомашинанинг олд орқа ва ён ойнларини синдириб, автомашинага зарар етказишган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда инспектор 13 яшар болани калтаклаб, машинага “босиб” олиб кетди (ВИДЕО)
Toshkent jahonning havosi eng iflos shaharlari reytingida 2-o‘rinni egalladi. “O‘zgidromet” ushbu ma’lumotga munosabat bildirdi
ХТВ: Самарқанд ва Наманганда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳақидаги хабарлар ўрганилмоқда
Хоразмда Адлия ва ФВБ раҳбарлари Меҳрибонлик уйи қизлари билан жинсий алоқада бўлиб келгани ошкор бўлди
ДТМ тестларнинг “Х” варианти тарқалиб кетдими?