Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 8 август куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда икки давлат раҳбарларининг матбуот хизматлари хабар берди.
Президентлар икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиққан. Россия Президенти 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилган.
Кремль матбуот хизматининг ёзишича, Шавкат Мирзиёев ушбу Уиткофф билан музокаралар ҳақидаги муҳим маълумот учун миннатдорлик билдириб, Украина инқирозини ҳал қилишнинг сиёсий ва дипломатик йўлларини излаш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини айтган.
“Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди. Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестиция кўрсаткичларининг ўсиш суръатини таъминлаш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, ҳудудлар даражасида сермаҳсул алоқалар, ишбилармонлик ва гуманитар алмашинувларни давом эттиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилди”, дейилади Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия етакчилари бўлажак учрашув ва тадбирлар режасини ҳам кўриб чиққан.
Тасодифий хабарлар
Ихтиёр Абдуллаевга ҳукм ўқилди
Хонанда Ботир Қодиров яна жаримага тортилди
«Барселона» ва «Реал»нинг бўлажак ўйинлари санаси маълум бўлди
ОТМларда анъанавий таълим 2 ноябрдан бошланадими?
Наманганда ўқувчилар дарсдан чақириб олиниб, чиқиндиларни тозалашга мажбур қилингани ростми?