Саудия Арабистонида коронавирус билан касалланганлар сони ортаётгани сабаб Рамазон ҳайити арафасида 22 майдан ҳаракатланишга тўлиқ тақиқ қўйилди. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги вакили Талол аш-Шалхубга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Таъкидланишича, 23—27 май кунлари мамлакатнинг барча шаҳар ва минтақаларида карантин режими кучайтирилади.
23 майдан бошлаб подшоҳликдаги барча савдо марказларини номаълум муддатга ёпиш режалаштирилган.
Саудия Арабистони касалхоналарида коронавирусга чалинганларни даволашда сунъий интеллектдан фойдаланиш йўлга қўйилмоқда. Ар-Риёд ва Жидда шаҳарларидаги тиббиёт комплексларида Хитойда ишлаб чиқарилган робот-шифокордан фойдаланилмоқда, у беморларга ташхис қўйиб, таҳиллар ўтказади.
Аппаратга шифокорлар масофадан туриб COVID-19’га чалинганлар билан ишлай олишини таъминловчи қурилмалар ўрнатилган, у рентгенга туширади ва смартфондаги илова ёрдамида беморнинг касаллик тарихи қайдларини текширади.
Робот-шифокор тиббиёт ходимлари ва инфекцияга чалинганлар орасидаги алоқани 95 фоизга қисқартиришга ёрдам беради.
Сўнгги маълумотларга кўра, Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганлар сони 67 719 кишига етган.
Тасодифий хабарлар
Бутун Украина бизники – Путин
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси 3-олтин медални қўлга киритди
Наманганда ваҳший қотиллик: келин ойиси ва 2 норасидани жами 110 марта пичоқ тиқиб чавақлаб ташлаган эркак умрбодга қамалди
Намангандаги хамма кутган, Кўприк қурилиши ҳал қилувчи паллада
Жасадлар билан қилинган фирибгарлик фош бўлди