18майдан бошлаб, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ҳудудлараро авиапарвоз ва темир йўл қатновлари қайта йўлга қўйилиши белгиланди.Унга кўра, “Андижон-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поездиқатновиамалгаоширилади.
Шунингдек,пандемия давридатемир йўлтизимида йўловчиташишниташкилэтишбўйичавақтинчаликталабларҳамбелгиланди.
Хурматли йўловчилар Сизлардан қуйидаги талабларга қатъий амал қилиш сўралади:
- рейсларгасанитария – эпидемиологикосойишталиги маркази томонидан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганига
120соатдан кўп бўлмаган ва таҳлил натижаси “манфий” эканлиги ҳақидаги маълумотномага эга бўлган йўловчилар қўйилади; - барча йўловчилартемир йўл вокзаллари ҳудудига ҳамдатемир йўл транспортларига бир марталик ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларда киритилади;
- йўловчилартемир йўл вокзалларида ижтимоий масофани сақлашлари ҳамда йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт;
- йўловчилартемир йўл вагонларига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилади;
- темир йўл қатновларига электрон чипталар онлайн тарзда сотилади, электрон чипта олиш имконияти бўлмаган йўловчилар, ўрнатилган тартибда дезинфекция ишлари амалга оширилгандан сўнг,темир йўл вокзаллари кассаларидан чипта олишлари мумкин бўлади.
- Чипта олган йўловчилар томонидан йўловчилар сўровномаси тўлдирилади.
Тасодифий хабарлар
Депутатлар жариманинг 70 фоизини тўлаш ғоясини илгари сурди
Андижондаги “Дунё садолари” фестивалига 6 миллиард сўм маблағ сарфланди
Ўзбекистон Қирғизистонга ўтиши керак бўлган электрни ҳам истеъмол қиляпти – Қирғиз энергохолдинги
“Пулинг бўлса халтада”. Фарғонадаги ҳокимлар дам олади Ялтада
Навоийда симёғочга чиққан йигит ток уриши оқибатида вафот этди