Шайхонтоҳур туманига ташрифи чоғида давлат раҳбари маҳаллалар фаоллари билан учрашди. Янги тайинланаётган ҳоким ёрдамчилари ҳам иштирок этган йиғилишда “Нуроний” жамғармасининг Тошкент шаҳар кенгаши раиси Рустам Калонов ҳам сўз олди.
“Мана, муҳтарам президент, маҳаллаларга катта эътибор беряпсиз. Лекин бир фикр бор эди – “Севимли” телеканалида “Маҳаллада дув-дув гап” деган кўрсатув бор. Умуман бизнинг анъаналаримизга зид. Қандай қилиб уни оила даврасида томоша қилиш мумкин, ҳайронман. Шунчалик бир масалани муҳокама қилмоқчи экан, ўша маҳалласига бориб қилсин шуни. Яна “Ёр-ёр” дегани ҳам бор. Унда чиқиб хотинлар эр топаман дейди, эркаклар хотин. Яхши эркак бўлса ўзи хотин топиб олади”, – деди Рустам Калонов.
Президент тадбирда иштирок этаётган бош вазирга топшириқ берди: “Абдулла Неъматович, ўзингиз назоратга олинг бу масалани”, – деди давлат раҳбари.
“Маҳаллада дув-дув гап” “Севимли” телеканали орқали эфирга узатилувчи ток-шоу ҳисобланади ва унда асосан турли чигал тақдирлар эгалари, оилавий масалалар муҳокама қилинади. “Ёр-ёр” кўрсатуви эса “ЗўрТВ” телеканали маҳсулоти. Унда турмуш қуриш истагида бўлганлар эфирга олиб чиқилади. Сўнгги пайтларда бу дастур иштирокчиларининг қисқа лавҳалардаги гаплари кўп танқидларга учраётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Юнусобод тумани фаоллари билан учрашув чоғида ҳам президентга хусусий телеканаллар фаолиятидан, хусусан хорижий сериаллардан шикоят қилинганди.
“Албатта, эфирга узатилаётган дастурлар миллийлигимизга, ёшлар тарбиясига мос бўлиши муҳим. Лекин шу билан бирга оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини ҳам асоссиз чеклаб қўя олмаймиз. Улар эндигина сўз эркинлигига ўрганиб, фаолиятларини йўлга қўйиб келмоқда”, – деганди президент бунга жавобан.
Тасодифий хабарлар
Ички ишлар тизимининг «қориндор» ходимлари ишдан четлатилиши мумкин
«Straus House» таъсисчиси Иброҳим Исроилов мижозларидан олган пулларни нималарга сарфлагани маълум бўлди
Расман: 1 ноябрдан автомобиль ёнилғиси нархи арзонлаштирилади
«Ўзбекистонда бизнесларим жуда ҳам кўп». Озодбек Назарбеков шахсий бизнеслари ҳақида гапириб берди
Санкциялардан нарига ўтмаган Байден Украинага шошилинч ёрдам ажратди