Тожикистонда бир ҳафтада коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 638 фоизга ошди, деб ёзмоқда «Argumenti.ru». Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотлари шундан далолат беради.
Олти баравар ўсиш сабаби номаълум.
Ўтган ой охиригача Тожикистон коронавирус қайд этилмаган саноқли мамлакатлардан бири бўлиб қолаётганди. 30 апрель куни эса мамлакатда 15 кишида коронавирус борлиги маълум қилинди. Иккинчи куни яна шунча бемор аниқланди.
Қолган кунлардан касаллик қайд этилиши осмонга сакраб кетди ва 10 кунда 612 нафарга етди.
Тожикистонда коронавирусдан илк ўлим ҳолати 2 май куни қайд этилди ва айни пайтга келиб 20 нафарга етди.
Тасодифий хабарлар
Фарғонадаги портлашдан сўнг вилоятдаги барча автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ўрганиб чиқилади
Вакцина ҳуқуқи қайси давлатга биринчи бўлиб насиб этади?
АҚШ “Толибон” қўлига ўтган Афғонистондан 6 минг кишини олиб кетди
“Тik Tok блокланган давлатда ўтказиладиган Тik Tok Fest” – Маданият вазирлиги изоҳ берди
Наманганда ёш йигит ва аёл уйни ўмариб кетди