Наманган аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида кийиниш маданияти тарғиботини ташкил этишга қаратилган “Нафосат” фестивалини қарши олмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, Effect.uz мухбири хабар бермоқда.
Айтилишича, фестиваль дастуридан миллий ва замонавий либослар кўргазмаси, модалар намойиши, “Аёллар ва ёшлар орасида кийиниш маданияти” мавзусида семинар-тренинг ҳамда бошқа тадбирлар ўрин олган.
Фестивалнинг илк кунида наманганлик ёш дизайнерлар ўртасида миллий ва замонавий андозаларни чизиш бўйича “Ёш дизайнерлар” танлови, Наманган ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқувчилари иштирокида модалар намойиши бўлиб ўтди.












“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан “Ёшлар модаси, анъаналар ва замонавий йўналишлар” мавзусида ижтимоий сўровномалар ўтказилди. Кийиниш маданияти мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Наманганнинг бренд фирмалари ўз кўргазмалари билан қатнашиб, маҳсулотларини намойиш этишди. Фестивал 12 декабрга қадар давом этади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда Damas уриб кетиши оқибатида 12 ёшли қиз вафот этди
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганидан сўнг Тошкентда ниқоб тақиб юрганлар сони кўпайди (фоторепортаж)
Уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга тушди
Назарбеков бир жинсли никоҳга қарши курашишнинг йўлини айтди
Бухорода 41 ёшли фуқаро "массаж" қиламан деб 29 ёшли йигитнинг 500 мингини "ухлатди"