Пилотсиз учиш аппаратларини Тошкент шаҳар харитасидаги дарахтларнинг ҳолатини аниқлаш учун учириш ва амалдаги маълумотларга аниқлик киритиш учун «Ўзбеккосмос» агентлигининг ресурслари уланади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Тошкент шаҳар ҳокимлигида очилишга тайёрланаётган Вазиятлар маркази шу ва бошқа имкониятлар билан танишди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг Ахборот технологияларини жорий қилиш бўйича ўринбосари Сардор Абдуллаев ва унинг ходимлари меҳмонга «Рақамли Тошкент» платформасида ташкил қилинган Вазиятлар марказининг асосий имкониятларини намойиш қилдилар.
Шаҳар харитасининг турли қатламлари ва статистика маълумотларини тезкор олиш имкониятлари кўрсатилди. Хусусан, бу танланган ҳудуддаги демография, даромад даражаси, хусусий ва кўп қаватли турар жой бинолари ҳамда нотурар объектлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Улкан экранда сўровга асосланган ҳолда ахборот кўрсатилади: шаҳар маҳаллалари, микроҳудудлар ва уларга бириктирилган мактаблар, транспорт имкониятлари бўйича хариталар, аэропортгача бориш имконияти, киритилган параметрларни ҳисобга олган ҳолда шаҳар ҳудудларининг «қулайлиги», йўл-таъмирлаш ёки қувурларда профилактика ишлари олиб борилаётган манзиллар ва бошқа вазиятлар.
Шерзод Шерматовни маълумотлар долзарблиги, ХТБ, ФВВ, ЙҲХББ маълумотлар базалари билан алоқа самарадорлиги, хаританинг манзиллар реестри билан интеграция масалалари қизиқтирди. Шаҳарда эҳтимолли касалликлар ўчоғини ва потенциал номақбул ҳудудларни тезкор аниқлаш учун «Тез ёрдам» хизматидан олинган маълумотларни акс эттириш истаги билдирилди.
Амалга оширилиши учун баъзи қонунчилик ҳужжатларига киритиш зарур бўлган ўзгартиришлар, муҳандислик тармоқларига уланиш нуқталарини кўрсатиш имконияти ҳамда турли хизматлар билан ҳамкорликнинг техник масалалари муҳокама қилинди.
Тасодифий хабарлар
Манба: Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин коронавирусдан вафот этди
Тошкентда ўз онасини ўлдириб, ертўлага кўмиб қўйган ўғилга жазо тайинланди
Расман! Бугундан вилоятлараро автотранспорт ҳаракати бутунлай тўхтатилди
Андижонда ИИО ходими “заправка”да навбатда турган фуқарони калтаклади
Байден 30 йил кутилган янгиликни айтди