Корея Республикаси ҳукумати КХДР томонидан ишлаб чиқарилган қуролларнинг хорижга олиб чиқилишидан жиддий хавотирда, чунки бу БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари билан тақиқланган. Бу ҳақда Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Лим Су Сок маълум қилди.
“Ҳукумат Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган қуролларнинг хорижга узатилишидан жиддий хавотирда. Шимолий Корея билан қурол савдоси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бир қанча резолюцияларини бузади ва халқаро тинчлик ва хавфсизликка, жумладан Корея яриморолига жиддий таҳдид солади”, дейди Лим Су Сок.
У АҚШ оммавий ахборот воситаларининг яқинда ҲАМАС жангчилари Шимолий Кореянинг граната отиш мосламасидан фойдалангани ҳақидаги иддаосига қўшилган.
“Ҳукуматимиз АҚШ, Япония ва дўст давлатлар билан ҳамкорликда БМТнинг барча аъзолари Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларига риоя қилишларини таъминлаш учун саъй-ҳаракатларни давом эттиради. Биз фурсат келганда, жумладан, БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишларида ўз позициямизни фаол баён қиламиз”, дея қўшимча қилган дипломат.
1 ноябрь куни Корея Республикаси Миллий разведка хизмати Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Фаластинга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича таклифлар тайёрлашга буйруқ берган бўлиши мумкинлигини айтган.
Тасодифий хабарлар
Хавфли дрифт қилган «учар»лар ушланди
Уйчи тумани мутасаддилари карантинда зиёфатда ўтиргани акс этган видео тарқалди. Лавҳада кўринган туман ҳокими ўринбосарига «ҳайфсан» берилди
Шуҳрат Ғаниев Бош вазир ўринбосари лавозимида иш бошлайди
Rishtonda uyi buzilgan aholiga 13,5 ming kishi hasharga keldi
Наманган шаҳрида қўшмачилик ва фохишахона фаолияти билан шуғулланиб юрган шахслар аниқланди