Андижонда «Карантин COVID-19» махсус руҳсатномасини қалбакилаштириш билан шуғулланаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Айтилишича, фуқаро А.Ш яқин қариндоши А.З билан Андижон шаҳри, Чинобод кўчасидаги яшаш хонадонида «Карантин COVID-19» махсус рухсатномасини рангли принтер ёрдамида тайёрлаб, 100 000 сўм эвазига таниши А.У га берганлиги ва у эса мазкур қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда ўзига тегишли «Дамас» русумли автомашинасида шаҳар ҳудудида ҳаракатланиб юрганлиги аниқланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида А.Ш.нинг уйида сохта яна 7 дона «Карантин COVID-19» махсус рухсатномаси, эски турдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва таллонлари, нотариус томонидан берилган ишончномалар тайёрлаганлиги маълум бўлган ва улар баённома орқали ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ЖК (Жиноят кодекси) бир неча моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Ш ва А.З.ларга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланиши бўйича чора тадбирлар белгиланди.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда энг қиммат ва арзон сабзи қаерларда сотилаётгани маълум бўлди
Дунёдаги энг қуруқ Атамака чўлини қор қоплади
Россиядан Тошкентга жўнатилган 7 цистерна бензин ўғирлаб кетилди
Мактабда ўқитувчиларни мажбуран ишлатган директор жазоланди
Лавров Хитойда. У Сийярто билан Фаластин-Исроил можаросини муҳокама қилади