Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг бойлиги 2023 йил бошидан буён 1,26 миллиард долларга кўпайиб, 19,7 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Bloomberg нашрининг дунёдаги энг бой одамлар бўйича Bloomberg Billionaires Index рейтингида маълум қилинди.
Мазкур рейтингда Усмонов топ-500 таликда 81-ўринни эгаллади. Шунингдек, йил бошидан буён 29 миллиард доллар маблағ тўплаган франциялик миллиардер, Louis Vuitton ва Sephora компаниялари раҳбари Бернард Арно дунё миллиардерлари рейтингида етакчиликни қўлга олган. Унинг жами бойлиги бугунги кунга келиб 191 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Tesla ҳамда SpaseX асосчиси америкалик миллиардер Илон Маск ушбу рейтингда иккинчи ўринни эгаллади. Қайд этилишича, Маскнинг бойлиги йил бошидан буён 32,1 миллиард долларга ошиб, умумий ҳисобда 169 миллиард долларни ташкил этган. Кучли учликни эса Жефф Безос якунлаган. Унинг даромадлари йил бошидан буён 21,6 миллиард долларга ошиб, умумий ҳисобда 129 миллиард долларга етган.
Маълумот учун, Алишер Усмонов «Металлоинвест», «Удокан мис» ва «МегаФон»ни ўз ичига олган USM гуруҳининг асосчиси ва энг йирик акциядори (49 фоиз) ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Янги сунъий интеллект модели ёлғон гапириш ва одамларни шантаж қилишни ўрганиб олди
Президент видеоселекторда Янгийўлда беш ярим ой қийналган тадбиркор муаммосини кўтариб чиқди
Демак, афсона! Олимлар Лох-Несс махлуқининг мавжудлиги борасида ҳеч қандай далил топа олишмади
Фарғона шаҳри ҳокими вазирга ўринбосар бўлди
Наманган шаҳридаги ёнғин Наманган ФВБ ходимлари томонидан тезкорлик билан бартараф этилди.