2024 йилнинг биринчи ярмида Tesla Model Y электрокроссовери дунёда энг кўп сотилган автомобилга айланди. Бу ҳақда «Автостат» focus2move маълумотларига асосланиб хабар берди.
Олти ойда дунёнинг 162 мамлакатида шу моделдаги электромобиллардан 581 мингтаси сотилди, бу Tesla Model Y илк марта бестселлерга айланган ўтган йилнинг шу давридагидан деярли 2 фоиз кўпдир.
Рейтингда иккинчи қаторни Toyota Corolla эгаллади — 544 минг дона автомобил (+5,7 фоиз). Учинчи — Toyota RAV4 (498 минг дона, +23,2 фоиз).
Жаҳонда энг кўп сотилган автомобиллар (топ-10):
- Tesla Model Y — 581 мингта
- Toyota Corolla — 544 мингта
- Toyota RAV4 — 498 мингта
- Ford F-Series — 411 мингта
- Kia K5 — 373 мингта
- Honda CR-V — 362 мингта
- Chevrolet Silverado — 328 мингта
- Hyundai Tucson — 296 мингта
- Toyota Camry — 267 мингта
- Kia Sportage — 265 мингта
Тасодифий хабарлар
“Толибон” вакили Мирзиёевга раҳмат айтди
"Россия АҚШни “ўн марта” ер билан яксон қилишга қодир"
Тадбиркор муаммосини ҳал қилмаган ҳокимларнинг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқилади
Наманганда ҳам ичимлик суви нархи ошади
Фарғонада фирибгар аёллар фош бўлди