Нью-Йорк маъмурияти коронавирус манбасини аниқлади. У Хитой эмас...

Нью-Йорк маъмурияти коронавирус манбасини аниқлади. У Хитой эмас...

Штат губернатори Эндрю Куомонинг таъкидлашича, касаллик Италиядан келган. У АҚШнинг Шимоли-Шарқий университетида ўтказилган тадқиқот натижаларига таяниб фикр юритар экан, «мамлакатда илк бемор аниқланган 1 мартгача аллақачон ўнг мингдан ортиқ одам инфекцияни юқтириб бўлганди», дейди.

Эндрю Хитойда коронавирус билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юзага келгани январь-февраль ойларидаёқ маълум бўлганига қарамай, АҚШ ҳукумати бунга жуда секин реакция билдирганини қоралади. Яъни Уханда хавфли инфекция чиққанидан кейин деярли бир ой ўтиб, 2 февралдан Хитойдан киришга чеклов қўйилди. Европадан келиш эса мартдан таъқиқланди. Бу вақтда вирус аллақачон АҚШга етиб келиб бўлганди.

«Биз Хитойга бориш-келишни тўхтатган пайтимизда коронавирус ушбу мамлакатдан ташқарига чиқиб кетиб бўлганди», дейди губернатор. Унинг қайд этишича, йилнинг дастлабки икки ойида Нью-Йорк ва Нью-Жерсига Европадан 2,2 миллион киши учиб келган. Уларнинг аксарияти касалликни юқтирган эди. 

Губернатор бу хатолардан тўғри хулоса чиқариш кераклигини, чунки кузда инфекция яна авж олиши ёки бошқа вирус пайдо бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.

Қайд этиш ўринлики, Нью-Йорк АҚШда COVID-19 нинг асосий ўчоғи бўлиб турибди. Мазкур штат касалланганлар сони бўйича барча давлатларни ортда қолдирди. Хусусан, ҳозиргача бу ерда 263 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган.

Manba: platforma.uz

×