Учқўрғонда қилмишидан хулоса чиқармаган фуқаро яна 4 марта оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган

Учқўрғонда қилмишидан хулоса чиқармаган фуқаро яна 4 марта оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган

Фуқароларимиз томонидан қонунларга риоя қилиб яшаш одатий ҳаёт тарзига айланган бўлсада, айрим уддабурон қонунларга амал қилмайдиган шахслар ҳали ҳам орамизда йўқ эмас. Жумладан, Учқўрғон тумани, “Мустақиллик” МФЙ, Учқўрғон кўчасида яшовчи М.Б ҳали вояга етмасдан жиноят йўлига кирган, лекин унга нисбатан қонунчилик имконият яратиб, шартли синов берилган, М.Б ушбу ҳолатдан ўзига тегишли хулоса қилмасдан, яна 4 марта оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган.

Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман судининг раиси  Сардорбек Абдусаттаровнинг "ANIQ.UZ"га маълум қилишича, фуқаро сўнгги жиноий қилмишини 2019 йил 02 август кунига ўтар кечаси соат 2330да Учқўрғон тумани, “Мустақиллик” МФЙ, Тирикмозор кўчасида яшовчи Д.Ю.ни яшаш хонадонига девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, ховлисидаги сўрида бўлган бир дона нархи 300 минг сўмлик “Artel P-1” русумли телефон аппарати, 300 АҚШ доллари  ва 25 минг сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фуқаро И.П.дан Б.М. томонидан сотиб юборилгани аниқланиб, “Artel P-1” русумли телефон аппарати қонуний эгаси Д.Юга топширилган. Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман судининг ҳукмига кўра судланувчи Б.Мга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддасига асосан Б.М.га Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг 2018 йил 7 февралдаги ажрими билан тайинланган ва ўталмай қолган 1 йил 11 ой аҳлоқ тузатиш ишлари  жазосини қисман қўшиб, ўташ учун узил-кесил 5 (беш) йил 1 (бир) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Б.М. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси  3-қисми “б” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган. Туман судининг ушбу ҳукми орқали шахсни ўз қилмишлари учун қонун олдида жавобгарлигини таъминлаш билан бир қаторда, бошқа шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

×