
Инстаграм» ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларга бузилган аккаунтларини осон тиклашда ёрдам бериш учун янги тизимни синовдан ўтказяпти. Бу ҳақда «Engadget» портали хабар берди.
Тикланиш жараёнида фойдаланувчилар ўз электрон манзиллари ёки телефон рақамларини кўрсатишлари керак — тизим уларга олти хонали код рақамини жўнатади, уни аккаунтни тиклаш учун фақат шу қурилманинг ўзидан киритиш мумкин.
Мабодо хакерлар аккаунт номини ўзгартириб қўйса, тизим уни вақтинча блоклайди ва уни ҳеч ким банд этолмайди. Ҳатто шу вазиятда ҳам фақат аккаунт фойдаланувчиси унга кира олади.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача аккаунтлари бузилган фойдаланувчилар тизим маъмурига тегишли сўровни йўллашга мажбур эдилар. Агарда янги тизим ишга тушса, фойдаланувчилар «Instagram» хавфсизлик хизматига мурожаат қилмасдан ҳам ўз аккаунтларини автоматик тарзда тиклай оладилар.
Тасодифий хабарлар
АҚШдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилмоқда
2025 йилда Google’да энг кўп нималар қидирилгани эълон қилинди
Бош прокуратура каналдан жасади топилган ўсмир бўйича баёнот берди
Бугун тарихда илк бор ўзбекистонлик қиз UFC мусобақасида иштирок этади
O‘zbekistondagi qaysi banklarda dollar sotish boshlangani ma’lum qilindi