14 декабрь куни Сенатнинг 25-ялпи мажлисида Адлия вазирининг ахбороти тингланди.
Вазир Русланбек Давлетовга кўра, қонунчилик бузилаётган асосий йўналишлардан бири коммунал соҳа ҳисобланади.
“Бу соҳадаги қонунийликни назорат қилиш учун таҳлиллар ўтказилди. Соҳада тендерлар ўтказиляпти, лекин тендерда ҳатто қатнашмаган иштирокчилар ҳокимликлар томонидан ғолиб деб эълон қилиб юборилган. Бу тизимда шу даражада ҳуқуқий нигилизмга йўл қўйилмоқда”, − дейди у.
Адлия вазирининг ахборотига кўра, ўқитувчилар ва соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ойлигидан коммунал тўлов учун уларнинг розилигисиз маблағ ушлаб қолиниши ҳолатлари кузатилган.
“345 мингта ҳолатда соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ва ўқитувчиларнинг ойлигидан ҳеч бир розиликсиз коммунал тўловлар учун пул сақлаб қолинган. Бундай ҳолатлар энг кўп Фарғона водийсидаги вилоятларда кузатилган. Илгари ходимнинг шахсий розилиги бўлган ҳолдагина коммунал тўлов учун маошдан олиб қолишга рухсат берилган эди. Бу ҳужжат ўта даражада суиистеъмол қилингани учун бу тартибни мутлақо тугатдик. Ҳеч бир ҳолатда − ходимнинг розилиги бўлса ҳам, бўлмаса ҳам унинг ойлигидан коммунал хизматлар учун маблағ олиб қолиш мумкин эмас. Бу меҳнат қонунчилиги билан қатъий тартибга солинган”, − дея таъкидлади Русланбек Давлетов.
Тасодифий хабарлар
Шерзод Шерматов TikTok компанияси вице-президенти билан учрашди
Самарқандда Malibu'нинг 3 йўловчиси мудҳиш ЙТҲ қурбони бўлди
Киевнинг яна бир тумани ўққа тутилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
Андижонда Рақобатни ривожлантириш қўмитаси ходими пора билан қўлга олинди
Гриппга қарши эмланганлар пневмониядан ҳам ҳимояланадими?