Гулнора Каримова билан битта камерада бўлган аёл унинг яшаш шароити ҳақида гапирди. Каримова билан бир қамоқхонада бўлган аёл билан кун.уз мухбири суҳбатлашди.
"Менинг Каримова ҳақидаги таассуротларим ижобий эмас. Мен доим уни тарбиясиз ва маданиятсиз деб биламан. Нега мен ундай ҳисоблайман? Чунки биз бу ерда ўзимизнинг инсонийлигимизни сақлаб қолишга интиламиз. Бир биримиз билан суҳбатлашиб, маданиятни сақлаб қоламиз, унда эса бу йўқ. Такрорлайман бу менинг шахсий фикрим", - деди аёл.
У шунингдек, Каримова доим печенье ейишини, гоҳида колониянинг овқатини танаввул қилишини айтди. Унинг сўзларига кўра Каримова давлат олдидаги қарзи сабаб тикувчи бўлиб ишламоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каримова озодликка чиқиш учун 686 млн доллар таклиф қилган эди.
Тасодифий хабарлар
1 январдан бошлаб тарихдаги энг йирик савдо келишуви кучга кирди
Хави яқин соатларда “Барселона” мураббийи бўлади – ОАВ
Колонияда бир маҳкум иккинчисини чув туширди
Собиқ президент қароргоҳи ўрнида стадион, масжид ва тураржой қурилади
“Янги Ўзбекистондаги эскича қараш”. Сув “счётчик”ларини ўрнатиш истеъмолчи бўйнига илинмоқда