Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью бергани ҳақида ёзмоқда.
Мухлислар орасида «Озодбек Назарбековнинг ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхона-ю, ресторанлар тармоғи каби бизнеслари бор», мазмунидаги гаплар тарқалган.
Озодбек Назарбеков ушбу гап-сўзларга суҳбат давомида ойдинлик киритди.
Ўзбекистонда бизнесларим жуда ҳам кўп, айримларини ўзим ҳам билмайман. Бу ҳақда одамларнинг ўзлари айтишади. ‘Мана бу сизнинг боғингиз экан’, яна бир жойларни кўрсатиб бир нимангиз экан дейишади. ‘Наҳотки шулар ҳам меники бўлса’, дея баъзан ўзим ҳам ҳайрон қоламан. Жиззахнинг йўлида ‘Озодбек’ деган ошхона бор экан. У ҳам ‘меники’ бўлиб чиқди. Қизиққанимдан ўша ердан ош еб кетдим.
Ўзим тепасида туриб юргизадиган биронта бизнесим йўқ. Шерикчилик асосида дўстларим ва яқинларим билан бизнеслар йўлга қўйилган. Улар ҳалол, пок иш юритишади ва менинг улушимни ўз вақтида етказишади. Ҳеч қандай меҳмонхонам ҳам йўқ.
Одамларнинг нима бизнес билан шуғулланишимни билишини истаганимда ҳаммасини айтардим. Бу бизнес дейдиган даражада жуда бир катта бизнес ҳам эмас, фабрика ёки завод эмас, очиғини айтганда, рўзғоримга етадиган майда бизнезлар, холос. Худога шукр, уй-жойим, машинам бор. Эҳтиёжларим эса ўша майда бизнесларимдан қопланади. Бундан ортиғи керак ҳам эмас.
Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари
Тасодифий хабарлар
Минск шаҳридан 150 нафар фуқароларимиз махсус чартер рейс билан Тошкентга олиб келинди
Жапаров Лавровнинг «ақл ўргатиши»га жавоб қайтарди
Тошкент ва Наманган «пешқадам»: тўрт ҳудудда касаллик аниқланди
Ислом Каримовнинг сўнгги манзилга кузатилгани ҳақида: "Атроф оломон билан тўлган, шаҳар бўйлаб одамлар йиғиси эшитилар эди"
Рамзан Қодировнинг заҳарлангани айтилмоқда