Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов пандемия даврида Ўзбекистонга 25 миллион доллар хайрия қилди. Авалроқ, у 20 миллион доллар ажратгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 23 апрель куни Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тарққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида хайриялар ҳақида маълумот бераётганда Алишер Усмонов яна 5 млн доллар ажратганини айтиб ўтди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.
“Бизга 600 миллиард сўмлик хайрия маблағлари келиб тушди. Одамлар давлатга елкадош бўлиб турибди. Чунки барча кўряптики, кўпка келган муаммо. Хусусан, ватандошимиз, россиялик тадбиркор Алишер Усмонов 20 миллион доллар ажратди, бугун эса унинг номидан яна 5 миллион доллар келиб тушади. Бу маблағлар биринчи навбатда Зангиота туманида қурилаётган шифохонани жиҳозлаш учун сарфланади. Бундан ташқари, UzTex 1 миллион доллар ажратган, Навоий вилоятидаги “Бахт текстил“ корхонаси 500 минг доллар, Туркиядаги “Tashkent Trade Centre” 200 минг доллар хайрия қилган”, дейди Жамшид Қўчқоров.
Қўчқоровнинг айтишича, Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик жамғармасига ўтказилган пуллар 71 миллиард сўмдан ошди. Булар 50 мингги доллар ва 11 мингги еврода. Вазир бу маблағлар учун ҳомийлага миннатдорлик билдириб ўтди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда дўконнинг собиқ ишчиси у ердан жами қиймати қарийб 12 минг долларга тенг бўлган телефонларни ўғирлаб кетди
Иккинчи совуқ уруш бўладими? Путин жавоб берди
«Тонировка»си борларга эслатма берилди
Samarqand viloyatida avtobus va yuk mashinasi to‘qnashdi
Ақлли соатлар бозорида ким етакчилик қилмоқда?