Монополияга қарши курашиш қўмитасининг расмий сайтидаги бошқарма бошлиқлари маълумотлари жойлашган саҳифаси янгилангач, кўплаб кадрлар ўрни бўшаб қолганини кўриш мумкин.
Сайт саҳифасидаги маълумотга ишониладиган бўлса, ҳозирча 5 та бошқарма ва 4 та бўлим бошлиқлари ўрни вакант бўлиб турибди. Шунингдек, қўмита матбуот хизмати ҳам ўз жамоаси билан ишдан кетгани айтилади.
Матбуот хизмати раҳбари Манзура Ҳасанова ўзининг Телеграм каналида ролик жойлаб, у қўмитадаги охирги иши эканини айтган. Қўмитанинг Телеграм каналидаги охирги пост эса икки кун олдин киритилган.
Ҳозирча ушбу ҳолатга бирорта расмий изоҳ берилганича йўқ.
Тасодифий хабарлар
1 январдан нималар ўзгаради?
Саудиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистон Фаластинга 1,5 млн доллар ёрдам ажратади
Тезкор! Сирдарёлик аёллар ўта жирканч жиноят устида қўлга олинди (ФОТО)
10 декабр куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти