Фарғона вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 97 кишига етди. Инфекцияни юқтириб олганлар орасида икки нафар ҳамшира ҳам бор, дея хабар беради «Дарё» мухбири.
2020 йил 19 апрель ҳолатига кўра, вилоятда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 11 кишига ошган.
Коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатларнинг 79 таси Туркиядан чартер рейс билан Фарғонага келган ва Олтиариқ туманидаги «Қизилтепа» сиҳатгоҳида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаровнинг маълум қилишича, беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида икки нафар ҳамшира ҳам коронавирус инфекциясини юқтириб олган.
«Ҳозирда вилоятимизда коронавирусга чалинганлар орасида ўта оғир аҳволдаги беморлар йўқ, уларнинг умумий аҳволи яхши. Барча беморларда халқаро стандартлар асосида муолажалар олиб борилмоқда. Инфекцияга чалинган икки нафар ўрта тиббиёт ходими ҳам тузалиш арафасида», — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров.
Фарғонада шу кунгача коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг олти нафари бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 20 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, коронавирусни юқтириб олганлар сони 1582нафарни ташкил этмоқда. 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг беш нафари вафот этди, 261 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган.
Тасодифий хабарлар
Жаҳон банки билан қўшма лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда (Фото)
Ваҳшийлик! Тошкентда она ўз фарзандини ўлдириб, ёқиб юборди ва унинг йўқолганлиги ҳақида хабар берди
Трамп маъмурияти Green Card эгаларини депорт қилмоқчи
1 сентябрдан Тошкентдан Россияга доимий авиарейслар тикланади
Ўзбекистондаги энг «қиммат» актёрларнинг бир кунлик гонорари маълум бўлди