Украинанинг собиқ Президенти Виктор Янукович Украинанинг амалдаги раҳбари Владимир Зеленскийга мурожаат қилиб, “қандай бўлса ҳам қон тўкилишини тўхтатишга ва тинчлик келишувига эришишга мажбур” эканини айтди. Януковичнинг мурожаати РИА Новости агентлиги томонидан чоп этилган.
Украинанинг собиқ Президенти 2014 йилда мамлакатни тарк этиб, тўғри иш қилдими ёки йўқми, деб доимо ўйлаб юрганини айтган. Януковичга кўра, у қон тўкилмаслиги учун шундай қилган, бироқ унинг “қурбонлиги Майдан ҳокимиятини тўхтата олмаган”.
“Мен Владимир Зеленскийга президентлик ва ҳатто бироз оталик билан мурожаат қилмоқчиман. Владимир Александрович, сиз ҳақиқий қаҳрамон бўлишни орзу қилгандирсиз! Аммо қаҳрамонликни кўрсатиб бўлмайди, бу охирги украиналик қолгунча курашиш эмас.
Бу фидойиликда, одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз ғурури ва амбициялари устидан ғалаба қозонишда. Мен жуда яхши тушунаман, сизнинг “маслаҳатчиларингиз” кўп, лекин шахсан сиз ҳар қандай ҳолатда ҳам қон тўкилишини тўхтатишга, тинчлик келишувига эришишга мажбурсиз.
Сиздан Украина, Донбасс ва Россияда шуни кутишмоқда. Украина халқи ва Ғарбдаги ҳамкорларингиз сиздан миннатдор бўлади. “Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир, чунки улар Худонинг ўғиллари деб аталади” (Инжил 5-боб, 9-оят)”, деган Янукович.
Виктор Янукович 2014 йилда, мамлакатда тартибсизликлар бошланганидан кейин Украинани тарк этган. Ўшандан бери у Россияда яшайди. Киевда Янукович Москвадан Украинага қўшин киритишни сўраганликда айбланган, бу эса ўз навбатида Қримнинг Россия таркибига қўшилишига олиб келган.
2019 йилда Киев суди Януковични давлатга хиёнат қилиш ва урушга ёрдам беришда айбдор деб топиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилган. Россия Федерацияси Бош прокуратураси Януковични Украинага экстрадиция қилишдан бош тортган ва унинг таъқибини сиёсий деб баҳолаган.
Тасодифий хабарлар
Фаластин президенти ҲАМАС етакчисининг ўлдирилишини қоралади ва бирдамликка чақирди
Ўтган сафар олинган стикерлар ўз кучини йўқотадими?
Россияга жўнатаман деб, 700 кишини алдаган компания директори ҳибсга олинди
Мулкларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган аёл қамоқдан озод қилинди
МИБ тугатилмоқдами?