АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Ғазо секторидан 1 миллион фаластинликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда.
Бу ҳақда NBC телеканали манбаларга таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, Вашингтон Ливия муҳожирларни қабул қилишга рози бўлса, аввалроқ музлатиб қўйилган активларини блокдан чиқаришга ваъда бермоқда.
Ҳозирча якуний қарор қабул қилингани йўқ, чунки бу ташаббусни амалга оширишда жиддий қийинчиликларга дуч келиниши мумкин. Хусусан, қанча ғазолик Ливияга ихтиёрий равишда кетишга рози бўлади, деган савол очиқлигича қолмоқда.
АҚШ маъмурияти фаластинликларни моддий рағбатлантириш имкониятини кўриб чиқмоқда, масалан, уларни бепул уй-жой билан таъминлаш ёки уларга нафақа тўлаш, аммо бу Вашингтондан жиддий харажатларни талаб қилади.
Шунингдек, фаластинликлар Ливиянинг қайси қисмига жойлаштирилиши мумкинлиги ва уларнинг кўчирилиши аниқ қандай амалга оширилиши номаълум. Бундан ташқари, яна бир миллион одамнинг Ливияга келиши аллақачон беқарор бўлган мамлакатдаги кескинликни кучайтириши мумкин, деб таъкидлайди телеканал.
Тасодифий хабарлар
Метеорологлар 2019 йил июнь ойини тарихдаги энг жазирама ой сифатида тан олди
Дайжест. COVID-19 чекинмоқда – сўнгги 24 соатда шифо топганлар сони ортди
Шу ҳам аёлми?! 13 марта умрининг охиригача қамоқ жазосига ҳукм қилинган ваҳший ҳамшира
Ўзбекистон Озарбайжоннинг ишғолдан озод қилинган ҳудудларида мактаб қуради
Вояга етмаган қизнинг зўрланиши ортидан Жасур Умировга нисбатан жиноят иши қўзғатилди