Жорий йилнинг апрель ойида кучли ёғингарчилик юзага келаётганлиги сабабли, Шимолий Фарғона канали ҳамда Катта Наманган каналларида сувнинг лойқалик даражаси меъёридан бир неча маротаба кўтарилиб кетиши содир бўлмоқда.
Қизилровот ва Курашхона иншоотларида лойқаликни тиндириш қуввати каналдан оқиб кирувчи лойқа сувни меъёрий кўрсаткичгача тиндириб улгурмаслик ҳолати юзага келмоқда.
Ушбу ҳолатлар сабабли, 14 апрель куни эрталаб соат 7:40 да Курашхона иншооти, 8:40 Қизилровот иншооти орқали сув узатиш тўхтатилди.
Натижада, Уйчи ва Чортоқ туманлари ҳудудларида, Наманган шаҳрининг Гўзал, Чаманзор, Оромгох, Пахлавон ва Ахсикент даҳалари, Ж.Мангуберди, И.Каримов кўчаларида, 1, 2, 3, 4, 5, 5а, 6-кичик туманларда, Нуробод даҳаси, Елхон ва Орзу маҳаллаларида ичимлик суви таъминотида узилишлар содир бўлмоқда.
Сув таъминотида узилиш бўлаётган худудларга махсус ичимлик сув ташувчи автотранспортларда ичимлик суви етказиб берилади.
Ушбу ноқулайликлар қанча муддат давом этиши ҳозирча номаълумлиги сабабли, истеъмолчилардан ўз хонадонларида мумкин қадар кўпроқ ичимлик суви заҳирасини яратиб боришлари сўралади.
Ушбу юзага келаётган ноқулайликлар учун “Наманган сув таъминоти” МЧЖ маъмурияти истеъмолчилардан узр сўрайди.
“Наманган сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Тошкентда 21 ёшли ёлланма ишчи пичоқлаб ўлдирилди
Кабага тегиниш мумкин эмас! Бу йилги Ҳаж мавсуми қоидалари эълон қилинди
Ўзбекистон ўтган йилда хориждан қанча бензин сотиб олди?
Инсон ўлгач ижтимоий тармоқдаги аккаунти тақдири не кечади?
Қарийб 500 гр. қуйма тиллани ичига ютиб, хорижга учаётган шахс қўлга олинди