Фуқаро сканер қурилмаси ёрдамида назоратдан ўтказилганда у қуйма тилла бўлакларини ўз танаси ичига беркитиб олганлиги аниқланди.
Давлат божхона қўмитаси ходимлари “Тошкент” халқаро аэропортидан хорижга учиб кетаётган фуқаро Г.Х.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйишди.
Божхона қўмитаси хабарига кўра, ушбу шахс холислар иштирокида сканер қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда у қуйма тилла бўлакларини ўз танасига беркитиб олганлиги аниқланди.
Натижада, фуқаро Г.Х.дан яширинча олиб ўтишга уринилган жами 434,6 граммни ташкил этувчи 14 дона думалоқ шаклдаги қуйма тиллалар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда
Тасодифий хабарлар
Тошкент “зоопарк”ида қизалоқ бегемотга ноодатий тарзда озор берди (видео)
O‘zbekiston qishda elektr energiyasini o‘chirmaslikka va’da berdi
Жанубий Кореянинг ўлимга ҳукм қилинган собиқ Президенти вафот этди
Ўзбекистондаги диний эркинлик ҳолати ижобий баҳоланди
Прокуратура ходими журналист фаолиятига тўсқинлик қилди