Кеча, 27 сентябрь куни Тошкент шаҳрида фуқаро акасининг уйида ўзи билан бирга ишлаётган устани пичоқлаб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Республика Бош прокурорининг матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида 1993 йилда туғилган фуқаро М.З. (муқаддам судланган) акасининг уйида ўзи билан бирга ишлаётган, 2000 йилда туғилган ёлланма ишчи Ф.С. билан жанжаллашиб қолган. Маст ҳолатда бўлган фуқаро М.З. ошхона пичоғи билан фуқаро Ф.С. нинг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Хабарга кўра, 27 сентябрнинг ўзидаёқ Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан фуқаро М.З. га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. У Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Тасодифий хабарлар
Эрондаги намойишларда қурбонлар сони ортди
Андижон шаҳар Халқ таълими бўлимида 33,8 млрд.сўм талон-торож қилингани аниқланди
Ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланиш аҳоли моддий фаровонлигини оширади
«Навбаҳор» мухлиси «Сўғдиёна» билан ўйиндан сўнг автоҳалокатга учради. У ёлғиз ўғил ва уч қизнинг отаси эди
Америкага юборишни ваъда қилган шахс фуқарони Африкага жўнатиб юборди