Бучадаги ёдгорлик ва «Вагнер»дан воз кечаётган Россия. Уруш суратлари

Бучадаги ёдгорлик ва «Вагнер»дан воз кечаётган Россия. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 494-куни ўтди. Асосий маълумотлар:


  • «Вагнер» ХҲК «вақтинчалик махсус ҳарбий амалиётда иштирок этмаслиги» ва Беларусга кўчиб ўтаётгани туфайли жангчиларни ёллашни тўхтатгани ҳақида эълон қилди.
  • Кубандаги ҳарбий аэродромда портлаш рўй берди.
  • «Вести недели» дастурида «Вагнер» ХҲК Россия ҳукуматидан 858 миллиард рубл, Пригожиннинг «Конкорд» компанияси (РФ мудофаа вазирлиги билан озиқ-овқат таъминоти бўйича шартномалар тузган) — яна 845 миллиард рубл олгани ҳақида айтилди.
  • Россия пропагандаси Бахмутнинг урушдаги аҳамиятини пасайтириб кўрсатишни бошлади. Биринчи каналда бу шаҳар учун жанглар Мариупол учун жанглар билан таққосланди ва ҳудуди бир неча баробар катта бўлган Мариупол шаҳри (майдони 244 кв.км ва 425 мингдан ортиқ аҳоли яшаган) 71 кунда олингани, Бахмут учун эса (майдони 41,6 кв.км, аҳолиси 72,3 минг киши) 244 кун кетганига урғу қаратилди. 
  • Давлат думаси спикери Вячеслав Володиннинг айтишича, «Вагнер» ХҲКнинг кўплаб жангчилари Путиннинг «қўлга қурол олган ҳолда хизматни давом эттириш» бўйича таклифини қабул қилган. У бу орқали улар РФ мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишга тайёрлигини назарда тутган.
  • 2 июлга ўтар кечаси Россия қўшини Киевга дронлар билан ҳужум қилди. Украина қуролли кучлари барча саккиз дрон ва уч ракета уриб туширилганини маълум қилди. Киев областида парчалар тушиши туфайли тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.

Бучадаги ёдгорлик

Бучадаги шаҳар хиёбонига кириш жойида 2022 йил март ойида Россия оккупацияси вақтида ҳалок бўлган шаҳар аҳолисига ўрнатилган ёдгорлик очилди. Табличкаларда — 501 кишининг фамилияси акс этган. 1 июл куни шаҳарда «Ғалаба учун бирлашув» хотира концерти бўлиб ўтди. «Буни унутиб ва кечириб бўлмайди. Шунинг учун биз дунёга ҳарбий трибунал ҳақида эслатишда давом этамиз», — деди Буча шаҳри мэри Анатолий Федорук. 

Oleksii Chumachenko / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Бахмут атрофидаги украин ҳарбийлари 

Донецк областидаги фронт чизиғида жойлашган Бахмут шаҳри атрофида дам олиш вақтида балиқ овлаётган украин ҳарбийси

Alex Babenko / EPA / Scanpix / LETA

3-алоҳида десант-штурм бригадаси жангчиси Бахмут атрофидаги йўл бўйлаб кетмоқда

Alex Babenko / EPA / Scanpix / LETA

«Тихий» лақабли украиналик ҳарбий хизматчи фронт чизиғидан бир километр масофадаги хандақда туриб атрофни кўздан кечирмоқда.

Alex Babenko / EPA / Scanpix / LETA

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Украинанинг 5-десант-штурм бригадаси врачлари стабиллаштириш пунктида ярадор ҳарбий хизматчига ёрдам кўрсатмоқда

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

«Вагнер» ХҲКнинг Петербургдаги офисидан эмблемалар олиб ташланмоқда 

Евгений Пригожиннинг компанияси бир неча қаватини ижарага олган «Морская столица» бизнес-маркази ойнасидан «Вагнер» ХҲК логотипини олиб ташлаётган аёл.

Анатолий Мальцев / EPA / Scanpix / LETA

«Морская столица» бизнес-марказидан «Вагнер-центра» вивескаси ғойиб бўлди

Анатолий Мальцев / EPA / Scanpix / LETA

3 июл – Украинада зенитчилар куни

×