Россияда коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг биринчи клиник синови 60 нафар кўнгиллида ўтказилади. Бу ҳақда “Вектор” вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази бош директори Ринат Максютованинг баёнотига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.
Бош директорнинг сўзларига кўра, тадқиқот соғлом кишиларда ўтказилади ва ҳозирда кўнгиллиларнинг сони ортиб бормоқда.
“Бизга ҳатто Новосибирск вилояти ва бошқа узоқ минтақалар аҳолисидан ҳам қўнғироқлар бўляпти... Улар тадқиқотда кўнгилли сифатида иштирок этишни истамоқда”, деди Максютов.
Бош директорнинг сўзларига кўра, вакцинани олишни истаганлар орасида препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлигига ишонадиганлар ҳам бор.
Маълумот ўрнида, бугунга келиб дунёдаги кўплаб мамлакатларда коронавирусга қарши вакцина ўйлаб топиш борасида тинимсиз меҳнат қилинмоқда. “Бу ишлар ақл бовар қилмас тезликда кетмоқда”, дейилади ЖССТ баёнотида. Маълум бўлишича, бугун дунёнинг 70 дан зиёд давлатида вакцина устида бош қотирмоқда.
Аввалроқ, Туркиядаги Хажеттепе (Анқара) университетининг тиббиёт факультети профессори Атеш Каранинг маълум қилишича, коронавирусга қарши вакцинанинг ҳайвонларда ўтказилган синови муваффақиятли кечгани ҳақида ҳам маълум қилган эдик.
manba: Qalampir.uz
Тасодифий хабарлар
“Сиз тераётган рақам хизмат доирасида” ёхуд мобил телефон одоблари
Ҳукумат «метан» шохобчаларидаги нархни 6 ойгача назорат остида ушлаб турмоқчи
Telegram’да реклама: Дуров кутилган янгиликни эълон қилди
Дайжест. COVID-19 чекинмоқда – сўнгги 24 соатда шифо топганлар сони ортди
Японияда табиий тишлар учинчи марта чиқиши учун дори кашф қилинди