Табиий газ энди огоҳлантиришсиз ўчирилмайди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарма бошлиғи Баҳодир Ваҳобов маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунга қадар икки миллионга яқин хонадонга электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилди. Барча истеъмолчиларнинг телефон рақамлари базага киритилган.
«Агарда истеъмолчида қарздорлик аниқланса, унга албатта хабарнома юборилади ва қарзни тўлаш учун беш кун муддат берилади.
Электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилмаган хонадонлар эгаларининг рақамлари ҳам базага киритилган ва уларда ҳам қарздорлик мавжуд бўлса, табиий газ ўчирилиши ҳақида огоҳлантирилади.
Ҳа, илгари огоҳлантиришсиз ўчириларди. Энди бундай ҳолат бўлмайди. Фавқулодда ҳолатларда эса аҳоли маҳаллий ҳокимлик органлари орқали хабардор қилинади», деди Баҳодир Ваҳобов.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда кўкйўтал авж олгани ростми? Изоҳ берилди
Kollej binolarida endi maktab o‘quvchilari o‘qiydi
"Даҳшатли фалокат" видеолавҳасига изоҳ берилди (ВИДЕО)
Ўзбекистон ва Афғонистон энергетика бўйича 243 млн долларлик шартнома имзолади
Наманганда автомашина каналга тушиб кетди, ҳайдовчи ҳалок бўлди!